АсосийЖамият

Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.

'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати берган хабарга кўра, пойтахтнинг Яшнобод туманида ЙТҲ содир бўлган. 

Воқеа жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 23:00 ларда Яшнобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган. 

ЙТҲ БМW русумли транспорт воситаси ҳамда Траcкер-2 русумли транспорт  воситалари ўзаро тўқнашуви оқибатида юзага келган. 

ЙТҲ натижасида БМW ҳайдовчиси ва Траcкер-2 ҳайдовчиси ҳамда йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.  

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар