АсосийЖАМИЯТ

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди

Маълумот учун, Moody’s дунёдаги энг йирик халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланади.

'Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди'ning rasmi

Халқаро рейтинг агентлиги Moody’s Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини бир поғона юқорига кўтариб, уни «Ba2» даражасида «барқарор» прогноз билан баҳолади. Бу ҳақда агентликнинг расмий ҳисоботида маълум қилинди.

Мазкур қарор Ўзбекистоннинг иқтисодий барқарорлиги, давлат молиясини бошқариш тизими ва сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларга берилган ижобий баҳо сифатида баҳоланмоқда. Аввалроқ мамлакатнинг Moody’s рейтинг баҳоси «Ba3» даражасида бўлган бўлса, эндиликда у «Ba2» поғонасига кўтарилди.

Мутахассисларга кўра, кредит рейтингининг яхшиланиши Ўзбекистон учун халқаро молия бозорларида янада қулай шартларда маблағ жалб қилиш имкониятини кенгайтиради. Бу эса ташқи қарз маблағларининг арзонлашиши, инвестициявий жозибадорликнинг ошиши ва янги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар яратиши мумкин.

Қайд этилишича, рейтингнинг оширилиши мамлакат иқтисодиётидаги ислоҳотлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижаси сифатида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Moody’s дунёдаги энг йирик халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланади. Унинг баҳолари халқаро инвесторлар ва молиявий институтлар томонидан мамлакатларнинг қарз мажбуриятларини бажариш қобилиятини баҳолашда муҳим мезон сифатида қабул қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Тони Блэр билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:19

    Мирзиёев Тони Блэр билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    Тони Блэр Янги Ўзбекистонда кечаётган изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо берди.

    'Андижонда тадбирдан қайтаётган ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲда бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:26

    Андижонда тадбирдан қайтаётган ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲда бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Киев Қримдаги стратегик темирйўл кўприги йўқ қилинганини билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:23

    Киев Қримдаги стратегик темирйўл кўприги йўқ қилинганини билдирди

    Украина Қуролли кучлари аннексия қилинган Қрим ярим оролида жойлашган стратегик аҳамиятга эга темирйўл кўприги йўқ қилинганини маълум қилди.

    'Президент журналист ва блогерларни давлат мукофотлари билан тақдирлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Президент журналист ва блогерларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

    "Дўстлик" орденига блогер Зуҳри Атабекова, "ТАСС" агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков, шунингдек, бир қатор нашрлар ва телеканаллар вакиллари муносиб кўрилган.

    '"ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    "ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати журналистни юксак давлат мукофоти билан табриклаб, унинг келгусидаги касбий фаолиятига муваффақият тилади.

    'Мирзиёев Трамп вакилини қабул қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:43

    Мирзиёев Трамп вакилини қабул қилди

    Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни ҳам муҳокама қилиниб, мазкур йўналишда АҚШ томонининг кўмаги ва қўллаб-қувватловини давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.