АсосийДУНË

Қирғизистон парламенти президентлик сайловлари санасини тасдиқлади

Янги тартибга кўра, президентлик сайловлари ҳар етти йилда январь ойининг тўртинчи якшанбасида ўтказилади.

'Қирғизистон парламенти президентлик сайловлари санасини тасдиқлади'ning rasmi

Қирғизистон парламенти — Жогорку Кенеш мамлакат президенти ва парламент депутатлари сайловларини ўтказиш тартибига доир конституциявий қонунга киритилаётган ўзгартиришларни уч ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, қонунчилик ташаббуси мамлакат Президенти томонидан илгари сурилган бўлиб, унда президентлик сайловларини ўтказиш муддатлари ва тартибини аниқ белгилаш кўзда тутилган.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Тинчтик Шайназаровнинг айтишича, ўзгартиришлар амалдаги қонунчиликни Конституция талабларига мувофиқлаштириш ҳамда сайлов санасини аниқ белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Янги тартибга кўра, президентлик сайловлари ҳар етти йилда январь ойининг тўртинчи якшанбасида ўтказилади. Шунингдек, овоз бериш санаси камида тўрт ой олдин расман эълон қилиниши шарт.

Мазкур ўзгаришлардан келиб чиқиб, Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йил 24 январь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Жогорку Кенеш раиси Марлен Маматалиевнинг таъкидлашича, янги тартиб сайловчилар иштирокини ошириш ва овоз бериш жараёнини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси эндиликда имзолаш учун Қирғизистон Президентига юборилади. Ҳужжат давлат раҳбари томонидан имзоланиб, расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ: Дунёда 258 миллион бола можаролар сабаб таълимдан маҳрум'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:30

    БМТ: Дунёда 258 миллион бола можаролар сабаб таълимдан маҳрум

    Ҳужжатга кўра, ушбу болаларнинг 93 миллион нафари умуман мактабга бормайди.

    'Венесуэлада 7,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 03:43

    Венесуэлада 7,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлди

    Маҳаллий ҳокимият аҳолини эҳтиёткор бўлишга чақириб, такрорий силкинишлар эҳтимоли сақланиб қолаётганини маълум қилди.

    'Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди'ning rasmi

    ДУНË 24.06.2026 13:19

    Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди

    Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

    'Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 15:12

    Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди

    Табиий офат оқибатида 16 киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири қўли синган ҳолда Нижний Тагил шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

    'Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 13:40

    Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди

    Жазирама Европанинг бошқа давлатларига ҳам таъсир қилмоқда. Италияда 15 та шаҳар учун энг юқори даражадаги хавф эълон қилинган.

    'Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 10:33

    Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган

    АҚШ оммавий ахборот воситалари манбаларига кўра, биринчиси уни озод қилиш учун миллионлаб биткоин талаб қилган, аммо иккинчиси унинг вафот этганини айтган.