АсосийЖАМИЯТ

Президент журналист ва блогерларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

"Дўстлик" орденига блогер Зуҳри Атабекова, "ТАСС" агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков, шунингдек, бир қатор нашрлар ва телеканаллар вакиллари муносиб кўрилган.

'Президент журналист ва блогерларни давлат мукофотлари билан тақдирлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, ахборот соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларни халқаро ахборот майдонида ҳимоя қилиш ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритишга қўшган ҳиссаси учун бир қатор журналист, блогер ва медиа соҳаси вакиллари мукофотланган.

Жумладан, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан «Севимли» телеканали бошловчиси Фарҳод Абдуллаев, публицист Тулқун Казакбаев, контент тайёрлаш маркази мутахассиси Азиза Қурбонова ва «Бувайда кўзгуси» газетаси бош муҳаррири Азизахон Солиева тақдирланган.

«Дўстлик» орденига блогер Зуҳри Атабекова, «ТАСС» агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков, шунингдек, бир қатор нашрлар ва телеканаллар вакиллари муносиб кўрилган.

«Келажак бунёдкори» медали билан Kun.uz мухбири Шоҳрух Мажидов, Platina.uz ва Pinkod.uz лойиҳалари асосчиси Равшанбек Мелиқўзиев ҳамда «Sinchalak blog» саҳифаси муаллифи Маҳлиё Тўлқинова тақдирланган.

Шунингдек, «Шуҳрат» медали билан ЎзА, Daryo.uz, UzReport TV, «Менинг юртим», «Zo‘r TV», «Milliy» ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритувчи қатор журналистлар, муҳаррирлар, операторлар ва медиа ходимлари мукофотланган.

Фармон билан мукофотланганлар орасида блогерлар, мухбирлар, муҳаррирлар, теле ва радио ходимлари, матбуот котиблари ҳамда нашриёт соҳаси вакиллари бор.

Давлат раҳбари мазкур соҳа вакилларининг мамлакатда очиқлик, ошкоралик ва сўз эркинлигини таъминлашдаги хизматларини алоҳида эътироф этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Тони Блэр билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:19

    Мирзиёев Тони Блэр билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    Тони Блэр Янги Ўзбекистонда кечаётган изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо берди.

    'Андижонда тадбирдан қайтаётган ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲда бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:26

    Андижонда тадбирдан қайтаётган ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲда бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Киев Қримдаги стратегик темирйўл кўприги йўқ қилинганини билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:23

    Киев Қримдаги стратегик темирйўл кўприги йўқ қилинганини билдирди

    Украина Қуролли кучлари аннексия қилинган Қрим ярим оролида жойлашган стратегик аҳамиятга эга темирйўл кўприги йўқ қилинганини маълум қилди.

    '"ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    "ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати журналистни юксак давлат мукофоти билан табриклаб, унинг келгусидаги касбий фаолиятига муваффақият тилади.

    'Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:08

    Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди

    Маълумот учун, Moody’s дунёдаги энг йирик халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланади.

    'Мирзиёев Трамп вакилини қабул қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:43

    Мирзиёев Трамп вакилини қабул қилди

    Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни ҳам муҳокама қилиниб, мазкур йўналишда АҚШ томонининг кўмаги ва қўллаб-қувватловини давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.