АсосийЖамият

"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

'"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати "Нефтчи" ва "Қизилқум" жамоалари ўйини олдидан стадион кириш эшикларидан бирида содир бўлган тартибсизлик юзасидан расмий ахборот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган "Нефтчи"-"Қизилқум" футбол ўйини бошланишидан аввал, стадионнинг 2-сон назорат ўтиш жойида фуқаролар тартиб билан ҳудудига киритилаётган вақтда, бир нечта чиптасиз шахслар стадионга ноқонуний киришга уриниб, темир тўсиқларни олиб ташлаб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасликка ҳаракат қилишган.

Жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ходимларнинг тезкор ва қатъий чоралари натижасида тартиббузарларнинг ҳаракатига чек қўйилган.

"Ҳозирда мазкур тартибсизликни уюштиришда гумонланган барча фуқароларнинг шахси аниқланган бўлиб, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:34

    Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?

    Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратурадан жавоб олди.

    'Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:53

    Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Оила кодексига тегишли ўзгартишларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

    'Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий армияни замонавий таҳдидларга тайёрлаш, уни юқори технологияли ва тезкор кучга айлантириш долзарб вазифа эканини таъкидлади.

    'Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

    Таиланднинг Пҳукет оролида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган картер ҳалокатга учради.

    'Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

    Ҳодиса ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида содир бўлган.

    'Медведев: Трамп шошилиши керак, Гренландия Россияга қўшилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:16

    Медведев: Трамп шошилиши керак, Гренландия Россияга қўшилиши мумкин

    Дмитрий Медведев АҚШ Президенти Дональд Трампни Гренландия масаласида шошилишга чақирди ва орол аҳолиси Россияга қўшилиши мумкинлигини билдирди.