1

Гризманн France Football талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши франциялик футболчиси деб топилди

СПОРТ 19.12.2016, 21:40
Гризманн France Football талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши франциялик футболчиси деб топилди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн France Football нашри бўйича 2016-йилнинг энг яхши франциялик футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.

Овоз бериш жараёнида аввалроқ энг яхши деб топилган футболчилар иштирок этди. 2015 йилда “ПСЖ” ярим ҳимоячиси Блез Матюиди энг яхши франциялик футболчи деб топилганди.

Маълумот ўрнида, Антуан Гризманн Евро–2016 мусобақасининг энг яхши футболчиси деб топилганди. Иқтидорли ҳужумчи “Атлетико” билан ЕЧЛ финалига қадар, Франция термаси билан эса Европа чемпионати финалига қадар етиб борганди.

Бундан ташқари, 25 ёшли футболчи “Олтин тўп–2016” мукофоти учун курашда 2-ўринни эгаллади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1