25 ноябрдан 4 декабргача хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига ажратилган 1 320 та давлат грантидан бўш қолган ўринлар бўйича абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтади.
Давлат комиссияси қарорига кўра, 2025–2026 ўқув йили учун республика ҳудудида фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМларга ажратилган давлат гранти ўринларининг банд бўлмаган қисми бўйича қўшимча танлов ўтказилади.
Танловда қатнашмоқчи бўлган, мазкур ОТМларга тўлов-контракт асосида тавсия этилган абитуриентлар my.uzbmb.uz платформасида 4 декабрга қадар рўйхатдан ўтиши керак.
Рўйхатдан ўтган талабгорлар учун тест синовлари 11 декабрга қадар ўтказилади.
Тест санаси, вақти ва манзили ҳақидаги маълумотлар абитуриентнинг шахсий кабинети орқали эълон қилинади. Имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатнома ҳам ўша саҳифадан юклаб олинади.






