АсосийБу қизиқ

Доллар курси 11 900 сўмдан пасайди

Марказий банк 27 ноябрь учун белгилаган расмий қийматга кўра, доллар 55,29 сўмга арзонлашиб, 11 881,60 сўмни ташкил этди.

'Доллар курси 11 900 сўмдан пасайди'ning rasmi

Марказий банк эълонига кўра, асосий хорижий валюталар бўйича қуйидаги ўзгаришлар қайд этилди: евро 19,81 сўмга пасайиб, 13 749,39 сўм бўлди. Россия рубли 0,51 сўмга арзонлашиб, 151,05 сўм этиб белгиланди. Хитой юани эса 5,96 сўмга тушиб, 1 678,38 сўмни ташкил қилди.

Олтиннинг 1 грамм нархи 21 600 сўмга қимматлашиб, 1 млн 655 минг 600 сўмга етди.

“TradingView” маълумотига кўра, 26 ноябрь соат 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 606 минг 561 сўмга тушган ва 1 млрд 35 млн 438 минг 15 сўм қийматда қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар