АсосийДунё

Трампга қарши Жоржияда қўйилган айбловлар бекор қилинди

Прокуратура ишни давом эттириш “натижа бермаслигини” маълум қилди.

'Трампга қарши Жоржияда қўйилган айбловлар бекор қилинди'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трампга 2020 йилги сайловларга аралашгани учун Жоржия штатида қўйилган барча айбловлар бекор қилинди. Жоржия штати прокурори Питер Скандалакиснинг айтишича, амалдаги президентнинг судда иштирок этиши амалда мумкин эмас ва ишни давом эттириш “фойдасиз” ҳисобланади.

Прокурорнинг таъкидига кўра, суд ҳам айбловларни бекор қилиш қарорини маъқуллаган. Трампнинг адвокати Стивен Сэдоу буни қўллаб, иш умуман очилмаслиги кераклигини айтган.

Маълумот учун, Трамп 2021 йилда Фани Уиллис томонидан бошланган текширув доирасида Жоржияда сайлов натижаларини ўзгартиришда айбланган эди. 2023 йилда Трамп ва яна 18 киши Жоржиянинг коррупцияга қарши қонунини бузишда айбланди. Шу иш чоғида у қисқа муддатга ҳибсга олинган, 20 дақиқадан кейин қўйиб юборилган.

2020 йилги сайловларда мағлуб бўлганидан бери Трамп тўртта жиноий ишга дуч келган, улардан бири — айнан шу Жоржия иши эди.

    Бошқа янгиликлар