1

Рауф Инилеев Тошкентнинг “Обод” клубига бош мураббийи этиб тайинланди

СПОРТ 20.12.2016, 10:24
Теглар: Футбол, Спорт
Рауф Инилеев Тошкентнинг “Обод” клубига бош мураббийи этиб тайинланди

2007 – 2008 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган Рауф Талгатович Инилеев Тошкентнинг “Обод” футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎФФ.

“Обод” 2016 йилги мавсумда Олий лигада дебют мавсумини ўтказди. Чемпионатни 14-ўринда якунланган тошкентликлар элитадаги ўз ўрнини сақлаб қолди. Мавсум давомида жамоада уч бор бош мураббий алмашиб, Бобур Зухриддинов, Александр Мочинов ҳамда Жафар Ирисметов иш олиб борди.

Клуб расмий сайтида жамоага янги мураббий тайинлангани ҳақидаги хабарда шундай дейилади: “Обод” янги мавсумга янги бош мураббий билан тайёргарлик кўради. Тажрибали мутахассис, ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган, “Осиёнинг энг яхши мураббийи”, дея тан олинган Рауф Инилеев жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди”.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1