АсосийДунё

Гонконгда йирик ёнғин ортидан 13 киши ҳалок бўлди

Ҳодисадан кейин 700 га яқин аҳоли эвакуация қилинди.

'Гонконгда йирик ёнғин ортидан 13 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Euronews’нинг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг тўққиз нафари воқеа жойида, тўрт нафари эса шифохонага етказилганидан сўнг вафот этган. Бино таъмирлаш мақсадида бамбукли тўсиқлар билан ўралгани сабабли аланга қисқа фурсатда бир неча қаватга тарқалган.

Ёнғинни ўчириш учун 128 та ўт ўчириш машинаси ва 57 та тез ёрдам машинаси сафарбар этилди. Ёнғин хизмати директори Энди Еунг ҳодиса қурбонлари орасида бир ўт ўчирувчи ҳам борлигини, яна бири иссиқлик уришидан даволанаётганини маълум қилди.

Полиция биноларда қолиб кетганлар ҳақида кўплаб мурожаатлар олган. Туман кенгаши аъзоси Ло Хю-фунгнинг айтишича, уларнинг аксарияти кекса ёшли фуқаролар бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, мажмуа саккиз блокдан иборат бўлиб, тахминан 2000 хонадон ва 4800 нафар аҳолини ўз ичига олади. Кўчирилганлар учун вақтинчалик бошпаналар ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар