Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси экологик ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш механизмини жорий этди.
Фуқаролар Эконазорат ахборот тизими ва @ecogovuzbot расмий боти орқали экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг фото ёки видео далилларини юборишлари мумкин.
Мукофот миқдори ундирилган жарима суммасининг 15 фоизини ташкил этади.
"Камераларингиз бизнинг ҳимоя воситамизга айлансин! Ҳуқуқбузарликларни қайд қилинг ва мукофотингизни олинг. Биз тоза ҳаво учун курашда биргамиз," - дейилади хабарда.






