АсосийЖамият

Бугун ҳаво сезиларли даражада пасаяди

"Ўзгидромет" 30 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун ҳаво сезиларли даражада пасаяди'ning rasmi

"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, 30 ноябрь куни мамлакат бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқ йўналишидан эсади, тезлиги 3–12 м/с атрофида бўлади.

Ҳаво ҳарорати: Тошкент шаҳри: кечаси 0–2°С илиқ, кундузи 11–13°С илиқ. Тошкент вилояти, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах: кечаси 2°С совуқ – 3°С илиқ, кундузи 10–15°С илиқ. Қашқадарё, Сурхондарё: кечаси 0–5°С илиқ, кундузи 12–17°С илиқ. Андижон, Наманган, Фарғона: кечаси 2°С совуқ – 3°С илиқ, кундузи 8–13°С илиқ. Бухоро, Навоий: кечаси 4°С совуқ – 1°С илиқ, кундузи 10–15°С илиқ. Қорақалпоғистон, Хоразм: кечаси 0–5°С совуқ, кундузи 5–10°С илиқ. Тоғли ҳудудлар: кечаси 0–5°С илиқ (баъзи жойларда 2°С совуқ), кундузи 5–10°С илиқ бўлиши кутилади.

    Бошқа янгиликлар