АсосийЖамият

Фарғонада 34 ёшли эркак хотини ва икки фарзандини ўлдирди

Эркак оила аъзоларини чопқи билан ўлдирган.

'Фарғонада 34 ёшли эркак хотини ва икки фарзандини ўлдирди'ning rasmi

Фарғона вилояти Қува туманида 34 ёшли эркак ўз аёли ва вояга етмаган икки фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда darakchi.uzʼга Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 29 ноябрь куни содир бўлган. Эркак уларни чопқи билан ўлдирган. Қотиллик қурбони бўлган аёл 31 ёшда, қизи 5 ёшда, ўғли 1 ёшда бўлган.

Уларни қасддан ўлдирган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар