АсосийЖамият

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот импорт қилаётгани маълум қилинди

Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботи 2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон импорти сезиларли даражада ошганини кўрсатмоқда.

'Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот импорт қилаётгани маълум қилинди'ning rasmi

Январь–октябрь ойларида мамлакатнинг умумий импорт ҳажми 37,5 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,9 фоизга кўпайди. Шу вақт давомида Ўзбекистон 177 та давлатдан товар ва хизматлар харид қилган.

Қўмитанинг маълумотига кўра, импортда энг катта улуш қуйидаги давлатларга тўғри келган:

Хитой — 11,5 млрд доллар

Россия — 7 млрд доллар

Қозоғистон — 2,7 млрд доллар

Туркия — 1,5 млрд доллар

Корея Республикаси — 1,4 млрд доллар

Германия — 953,9 млн доллар

Ҳиндистон — 941,7 млн доллар

Туркманистон — 753,2 млн доллар

Беларус — 632,5 млн доллар

АҚШ — 614,4 млн доллар

Бошқа давлатлар — 9,6 млрд доллар

Рақамлар яхлитланган.

    Бошқа янгиликлар