АсосийБу қизиқ

1 килограмм палов тайёрлаш қанча туриши маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил ноябрь ойида палов тайёрлаш қийматини ҳудудлар кесимида ҳисоблаб чиқди.

'1 килограмм палов тайёрлаш қанча туриши маълум қилинди'ning rasmi

Ҳисоботга кўра, 1 кг палов тайёрлаш энг арзон Қорақалпоғистон Республикасида (98 100 сўм), энг қиммат эса Тошкент шаҳрида (116 100 сўм) қайд этилган. Вилоятлар бўйича харажатлар 104 минг сўмдан 115 минг сўмгача ўзгариб туради.

Ҳудудлар бўйича 1 кг палов тайёрлаш қиймати:

Қорақалпоғистон Р. — 98 100 сўм

Сирдарё вилояти — 104 100 сўм

Андижон вилояти — 105 800 сўм

Хоразм вилояти — 106 600 сўм

Бухоро вилояти — 107 500 сўм

Наманган вилояти — 108 600 сўм

Навоий вилояти — 109 200 сўм

Жиззах вилояти — 109 300 сўм

Қашқадарё вилояти — 111 100 сўм

Сурхондарё вилояти — 111 400 сўм

Тошкент вилояти — 112 000 сўм

Самарқанд вилояти — 112 500 сўм

Фарғона вилояти — 115 200 сўм

Тошкент шаҳри — 116 100 сўм

Таъкидланишича, ушбу қийматлар ҳудудларда тайёр палов нархини англатмайди — уларга маҳсулотлар қиймати билан бирга пишириш ва бошқа хизмат харажатлари ҳам қўшилган.

    Бошқа янгиликлар