АсосийДунё

Жануби-шарқий Осиёда кучли ёмғирлар 4 миллионга яқин аҳолига талафот етказди

Индонезия, Малайзия ва Таиландда бир ҳафта давом этган шиддатли ёмғирлар, шамол ва кўчкилар оқибатида камида 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар эса уй-жойсиз қолди.

'Жануби-шарқий Осиёда кучли ёмғирлар 4 миллионга яқин аҳолига талафот етказди'ning rasmi

Малакка бўғози атрофида шаклланган ноёб тропик бўрон минтақада катта вайронагарчиликка сабаб бўлди. Қутқарувчилар айрим сув босган ҳудудларга ҳануз етиб боролмаяпти — йўллар ёпилган, инфратузилма шикастланган.

Энг оғир ҳолат Таиланд жанубида кузатилиб, қарийб 3 миллион киши жабрланган. Индонезиянинг Ғарбий Суматрасида эса тошқин 1,1 миллиондан ортиқ аҳолини зарарлантирган.

Мамлакатда ҳалок бўлганлар сони 435 нафарга етди, 406 киши бедарак йўқолгани айтиляпти. Қутқарув гуруҳлари вертолётлар ёрдамида йўл орқали кириб бўлмайдиган манзилларга ёрдам етказмоқда.

Таиланд соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ҳалок бўлганлар сони 170 нафарга етганини маълум қилган. Сонгхла вилояти энг кўп талафот қайд этилган ҳудуд бўлиб, Хат Яида бир суткада 335 мм ёғингарчилик бўлиб, охирги 300 йилдаги энг юқори кўрсаткич кузатилган.

Малайзияда эса 18,7 мингга яқин одам эвакуация марказларида қолмоқда. Метеорологлар бўрон хавфи пасайганини, яқин кунларда об-ҳаво барқарорлашишини қайд этмоқда.

Шунингдек, Бенгал кўрфази бўйлаб жойлашган Шри-Ланкада циклон оқибатида 153 киши ҳалок бўлган, 191 нафар одам бедарак йўқолган ва ярим миллиондан ортиқ аҳоли жабрланган.

    Бошқа янгиликлар