АсосийЖамият

Мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформани жорий қилиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

'Мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформани жорий қилиш таклиф қилинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг октябрь ойида қабул қилинган “Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан юртимизда бу борада зарур инфратузилма барпо этиш ҳамда кадрлар тайёрлаш учун барча шароитлар яратилди.

Жумладан, 2030 йилгача стратегия тасдиқланиб, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида тегишли марказ очилди. Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш учун зарур ҳисоблаш инфратузилмаси барпо қилинмоқда. Жумладан, АҚШнинг “Nvidia” компанияси билан ҳамкорликда супер компьютер кластерини ишга тушириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Тиббиёт соҳасида сунъий интеллект бўйича 5 та лойиҳа жорий қилинмоқда. Хусусан, инсульт, кўкрак саратонини сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш орқали диагностика вақти 80 фоизга тежалиб, ҳаёт учун хавфли ҳолатлар барвақт аниқланмоқда.

Президентимиз бу етарли эмаслиги, сунъий интеллект ёрдамидаги диагностикани ишлатиш мумкин бўлган касалликлар турини янада кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Шу муносабат билан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида жигар, ўпка ва простата бези саратони, инфаркт ва мураккаб суяк синишларини диагностика қилишда тиббий суратларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш тизимларини жорий этиш режалаштирилган.

Келгуси ўқув йилидан мактаб, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларга сунъий интеллектни ўқитиш бошланади. Бунинг учун информатика ўқитувчилари тайёрланмоқда. Лекин фақат уларни эмас, бутун мактаб жамоасини сунъий интеллектдан фойдаланишга ўргатиб, ўқитувчиларнинг юкламасини камайтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Шунда ўқитувчида ўз устида ишлашга кўпроқ вақт қолади, дея таъкидланди йиғилишда.

Тақдимотда бу борадаги янги ёндашувлар кўриб чиқилди.

Жумладан, мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформани жорий қилиш таклиф қилинди. Бунда ўқитувчининг виртуал ёрдамчиси ишлаб чиқилади ва платформага интеграция қилинади. Ушбу ечим ўқитувчиларга мавзуга доир маъруза матнлари, тақдимотлар, тестлар, дарс режаларини тузиш, имтиҳон жараёнларини назорат қилишда кўмаклашади.

Йиғилишда ҳокимларнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиларининг малакасини ошириш дастури ҳақида ахборот берилди.

Транспорт соҳасида ҳам сунъий интеллект лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, сунъий интеллект ёрдамида йўллардаги қоидабузарликларни автоматик аниқлаш, вагонлар техник ҳолатини мониторинг қилиш орқали темир йўлда авариялар хавфини камайтириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди.

Бундан ташқари, космик технологиялар бўйича янги ташаббуслар ишлаб чиқилган. “Samarqand-2028” сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш ишларининг бориши кўриб чиқилди. Ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модули ишлаб чиқилади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.

Тақдимот якунида давлатимиз раҳбари кўриб чиқилган лойиҳалар ижросини жадаллаштириш, сунъий интеллект технологияларидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада фойдаланишни кенгайтириш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:00

    Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

    ЙТҲ оқибатида жабрланувчи ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    'Экспортни кўпайтириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:40

    Экспортни кўпайтириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди

    Ўзбекистон 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўйган.

    'Россиялик теннисчи Камилла Рахимова Ўзбекистон терма жамоасига қўшилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:30

    Россиялик теннисчи Камилла Рахимова Ўзбекистон терма жамоасига қўшилди

    2025 йил 28 ноябрдаги рейтинг янгиланишига кўра, спортчи яккаликада WTA рейтингида 109-ўрнини эгаллайди.

    'Тошкентда "cтоянщик" машина уриб кетиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:56

    Тошкентда "cтоянщик" машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Қирғизистондаги муддатидан олдин сайловларда Жапаров тарафдорлари ғалаба қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:49

    Қирғизистондаги муддатидан олдин сайловларда Жапаров тарафдорлари ғалаба қилди

    Навбатдан ташқари парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Президент Садир Жапаровнинг иттифоқчилари кўпчилик ўринларни қўлга киритди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро нуфузли Prix Avicenne 2025 мукофотига сазовор бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:30

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро нуфузли Prix Avicenne 2025 мукофотига сазовор бўлди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Европа нуфузли мукофотларидан бири — Prix Avicenne 2025 (Авиценна мукофоти 2025)га сазовор бўлди.