АсосийДунё

Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиш учун муддат берди

Бироқ Оқ уй Венесуэла раҳбарининг зудлик билан истеъфосида қатъий позицияни сақлаб қолган.

'Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиш учун муддат берди'ning rasmi

21 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро билан ўтказган телефон мулоқоти давомида унга оиласи билан биргаликда мамлакатни тарк этиши учун жума кунигача муддат берди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Маълум қилинишича, суҳбат 15 дақиқа давом этган бўлиб, Трамп Мадуронинг илгари сурган аксарият таклифларини рад этган. Шунга қарамай, АҚШ раҳбари унга оиласи билан хавфсиз тарзда мамлакатдан чиқиб кетиш учун бир ҳафталик имкон тақдим этишга розилик билдирган.

Белгиланган муддат 28 ноябрь, жума куни якунланганидан сўнг, эртаси куни — шанба куни Венесуэла ҳаво ҳудуди ёпилганлиги эълон қилинган.

Агентлик манбаларига кўра, Мадуро витсе-президент Делси Родригесга янги сайловлар жараёни вақтида муваққат маъмуриятни бошқариш имкониятини таклиф қилган.

СNN нинг ёзишича, Мадуро ўз лавозимини тарк этишга тайёрлигини билдирган, бироқ буни дарҳол амалга ошириш мумкин эмаслигини, 18 ойгача муддат талаб этилишини қайд этган.

Телеканалнинг таъкидлашича, АҚШ расмийлари орасида бу таклифни муқобил ечим сифатида кўрувчилар бўлган. Бироқ Оқ уй Венесуэла раҳбарининг зудлик билан истеъфосида қатъий позицияни сақлаб қолган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эркак оила қуришни таклиф қилган севгилисини тириклай ёқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:17

    Эркак оила қуришни таклиф қилган севгилисини тириклай ёқди

    Бунга у уйланган бўлганини сабаб сифатида кўрсатган.

    'Темур Кападзе “Навбаҳор”га бош мураббий бўлди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 16:08

    Темур Кападзе “Навбаҳор”га бош мураббий бўлди

    Индонезия терма жамоаси билан музокаралар олиб борган Темур Кападзе якунда Ўзбекистонда қолиб, “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолади.

    'Жануби-шарқий Осиёда кучли ёмғирлар 4 миллионга яқин аҳолига талафот етказди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 15:56

    Жануби-шарқий Осиёда кучли ёмғирлар 4 миллионга яқин аҳолига талафот етказди

    Индонезия, Малайзия ва Таиландда бир ҳафта давом этган шиддатли ёмғирлар, шамол ва кўчкилар оқибатида камида 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар эса уй-жойсиз қолди.

    'Мадуро АҚШ билан музокараларда истеъфога тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 14:57

    Мадуро АҚШ билан музокараларда истеъфога тайёрлигини билдирди

    Венесуэла президенти норасмий музокаралар чоғида 18 ойдан кейин лавозимини тарк этиш эҳтимоли борлигини айтди.

    'Нетаньяху президентдан афв сўради'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 13:40

    Нетаньяху президентдан афв сўради

    Исроил Бош вазири давом этаётган коррупция иши бўйича президентдан афв этишни сўради.

    'Россиянинг энг янги “Сармат” ракетаси синов чоғида портлади'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 08:44

    Россиянинг энг янги “Сармат” ракетаси синов чоғида портлади

    Оренбург яқинидаги “Ясний” базасида содир бўлган портлаш Россиянинг кўп йиллардан бери ишлаб чиқаётган “Сармат” қитъалараро ракетасининг навбатдаги муваффақиятсиз синови экани айтилди.