Тошкент шаҳрида қурилиш жараёнларида ҳаво ифлосланишига сабаб бўладиган омилларни олдини олиш ва бартараф этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат ташкилотларидан 232 нафар ходим жалб этилди.
Олиб борилган чора-тадбирлар давомида 97 та объект ўрганиб чиқилди.
Натижада,
- 14 та ҳолатда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир талабларни бузилиши;
- 9 та ҳолатда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйилиши;
- 52 та ҳолатда қурилиш майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилмагани ҳолатлари аниқланди.
Якунда, 6 та объектда сув пуркагич ўрнатилди, 12 та объектда автотранспорт воситалари ғилдиракларини ювиш ҳовузлари барпо этилди, салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича 14 та ёзма кўрсатма берилди.
Шунингдек, ҳаво сифатига зарар келтирадиган 4 та объектдаги қурилиш ишлари тўхтатилди. 47 нафар шахс расман огоҳлантирилди, 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Сўнгги кунларда олиб борилаётган амалий ишлар орқали ҳаво ифлосланиши олди олинмоқда ва ушбу ҳаракатлар экология тозалигига ҳисса қўшмоқда.






