Жорий йилнинг 26 ноябридан 2 декабригача ўтказилган назорат тадбирлари доирасида 90 та АЁҚШдан 191 та намуна олинди. Таҳлил натижаларидан маълум бўлишича, 23 та ҳолатда жами 306 430 литр нефть маҳсулотлари давлат стандартларига жавоб бермаслиги — яъни сифатсиз экани аниқланган.
Маълумот ўрнида, шу йил давомида нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати жараёнида 632 та объект ўрганилган. Уларнинг 210 тасида 8 576 466 литр сифатсиз ёнилғи аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.
Аниқланган камчиликлар бўйича кўрсатмалар берилиб, маҳсулот сифатини тиклаш жараёни назоратга олинган. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, назорат тадбирлари изчил давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.






