Ҳукуматнинг амалдаги тартибларига кўра, 2025–2026-ўқув йилида мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бошланғич синфларда эса таътил бир кун олдин — 27 декабрь, шанба куни старт олади.
Таътил 2026 йил 10 январгача давом этиб, жами 14 календарь кунни ташкил этади. 11 январь якшанбага тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 12 январдан бошланиши белгиланган.
Янги ўқув чораги олдидан барча мактаб ўқувчилари ва ота-оналар учун мазкур саналар муҳим ҳисобланади.






