АсосийДунё

Марокашда кучли тошқинлар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Аввалроқ, Ғазо ҳудудида 72 соат давом этган кучли ёмғирлар юзага келган эди.

'Марокашда кучли тошқинлар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Марокашнинг Атлантика океани соҳилида жойлашган Сафи минтақасида кучли ёмғир ва момақалдироқ ортидан келиб чиққан тошқинлар оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар берди.

MEDI1TV телеканали маълумотига кўра, 14 декабрь куни Сафи минтақасида ёғган кучли ёмғир қисқа вақт ичида сув тошқинларига сабаб бўлган. Маҳаллий ҳокимиятлар қурбонлар сони 21 нафарга етганини тасдиқлаган.

Марокаш ОАВлари ёзишича, Сафи шаҳрида тахминан 70 та уй ва дўконни сув босган, 10 та автомобилни оқим олиб кетган. Шунингдек, йўл инфратузилмасига жиддий зарар етган.

Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 32 киши жароҳатланган. Улар шифохоналарга ётқизилган бўлиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг кўпчилиги уйига жавоб берилган.

Айни пайтда қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда, шунингдек, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга етиб бориш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтилади, аввалроқ Ғазо ҳудудида 72 соат давом этган кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқинлар сабаб 14 киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда кўп вақт ҳожатхонада қолиб кетган ходим ишдан бўшатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:22

    Хитойда кўп вақт ҳожатхонада қолиб кетган ходим ишдан бўшатилди

    Ходим бу ҳолатни геморрой касаллиги билан изоҳлаган.

    'Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олмоқчими?'ning rasmi

    Дунё 15.12.2025 21:36

    Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олмоқчими?

    Тармоқларда валиаҳд шаҳзода футбол клубини сотиб олиш учун 10 миллиард евро таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Қозоғистонда 3 киши совуқдан музлаб, ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 15.12.2025 19:02

    Қозоғистонда 3 киши совуқдан музлаб, ҳалок бўлди

    Остона шаҳрида транспорт ҳаракатига чекловлар ўрнатилди.

    'Камала Харрис яна АҚШ президентлигига номзодини қўядими?'ning rasmi

    Дунё 15.12.2025 17:12

    Камала Харрис яна АҚШ президентлигига номзодини қўядими?

    У 2028 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш учун сиёсий фаоллигини кучайтирмоқда.

    'Фолбин “маросими” бизнесни эмас, жиноят ишини очди'ning rasmi

    Дунё 15.12.2025 15:35

    Фолбин “маросими” бизнесни эмас, жиноят ишини очди

    Қирғизистонда аёл фолбин тавсиясига ишониб, “йўл очиш” мақсадида 43 минг долларни қабристонларга кўмган.

    'Жидда — Тошкент рейси фавқулодда тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнда қўнишга мажбур бўлди'ning rasmi

    Дунё 15.12.2025 11:39

    Жидда — Тошкент рейси фавқулодда тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнда қўнишга мажбур бўлди

    Парвоз вақтида кекса ёшдаги йўловчининг юраги тўхтаб қолган.