АсосийБу қизиқ

Япония илк бор пандаларсиз қолади

2026 йил январь ойида Япония ҳайвонот боғларидаги сўнгги гигант пандалар ҳам Хитойга қайтарилади.

'Япония илк бор пандаларсиз қолади'ning rasmi

Келаси йил январь ойида Япония 1973 йилдан буён илк бор пандаларсиз қолиши мумкин. Мамлакатда қолган сўнгги гигант пандалар — Токио шаҳридаги Уэно ҳайвонот боғида яшовчи эгизаклар Сяо-Сяо ва Лей-Лей 2026 йил январь ойида Хитойга қайтарилади. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.

Маълум қилинишича, февраль ойида пандаларни ижара қилиш муддати якунланади. Жорий йил июнь ойида эса Вакаяма префектурасидаги “Adventure World” боғидан тўртта панда Хитойга қайтарилган эди. Шундан сўнг Японияда фақат Уэно ҳайвонот боғидаги эгизак пандалар қолган.

Қайд этилишича, бу жараён Токио ва Пекин ўртасидаги дипломатик муносабатлар кескинлашуви билан ҳам боғлиқ. Тайвань атрофидаги вазият юзасидан Япония раҳбарияти баёнотлари ортидан томонлар ўртасида ўзаро норозилик ноталари алмашилган, шунингдек, Хитой Японияга сафарлар бўйича чекловлар жорий этган.

Муносабатлар совуқлашуви фонида Хитой авиакомпаниялари Японияга рейслар учун чипталарни бепул қайтариш имкониятини таклиф қилган, Хитойда эса япон маданий тадбирлари ва фильмлар намойиши бекор қилина бошланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 12:43

    Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

    Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.

    'Азам Азизов - Ўзбекистонлик молиявий блогер ва инвестиция бўйича эксперт'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 09:35

    'Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.04.2026 11:59

    Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди

    Бу унинг сўнгги тўрт йил ичидаги энг йирик жонли концерти бўлди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 11.04.2026 19:14

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 12 апрель куни илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.