2025 йилда ўзбекистонликлар энг кўп ChatGPT иловасини юклаб олган. Маълумотларга кўра, iOS ва Android фойдаланувчилари орасида сунъий интеллект иловалари нафақат IT мутахассислари, балки кенг жамоатчилик учун ҳам кундалик ишларда қулай воситага айланган.
Умумий рейтингда кейинги ўринларда Instagram, Imo, Uzum Market, MyGov UZ ва Солиқ иловалари қайд этилди. Шу билан бирга, Uzum Bank, Xazna, PAYNET, CLICK Evolution ва Payme каби молия иловалари ҳам юқори ўринларда бўлиб, смартфон орқали тўлов ва банк хизматлари фаол қўлланилаётганини кўрсатмоқда.
Давлат хизматлари иловалари, хусусан MyGov UZ ва Солиқ, аҳолининг солиқ, ҳужжат ва маъмурий хизматларни электрон тарзда ҳал этишга бўлган қизиқишини оширган.






