Ҳолат 2025 йилнинг 28 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида содир бўлгани айтилмоқда.
Воқеа қандай юз бергани қуйидагича билдирилган:
Келиннинг қайнотаси ва бошқа қариндошлари оилавий низони тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида куёвнинг уйига боришган. Аммо бу уриниш оммавий ваҳшийликка айланиб, куйов тарафдан 5-7 нафар шахс темир буюмлар билан қуролланиб, қайнота Рақибов О.нинг бош қисмига ўта шафқатсизлик билан зарбалар беришган.
Ҳатто у ҳушсиз ҳолга тушганидан кейин ҳам дўппослашда давом этишган. Натижада Рақибов О. шифохонада, операция вақтида вафот этган.
Шунингдек, муштумзўрлар фуқаро Рақибов С.га ҳам оғир тан жароҳати етказган ва у айни дамда шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.
Калтаклаш камлик қилгандек оғир аҳволдаги қайнота шифохонага олиб кетилаётганда куёвнинг қариндошлари томонидан йўл тўсиб қўйилган. Машина ҳайдовчиси ҳам калтакланиб, унга нисбатан таҳдид қилинган.
Бир амаллаб бемор давлат шифохонасига олиб келинганидан кейин ҳам шифокорларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли 4 соат давомида қайнота тиббий ёрдамсиз қолган. Иддао қилинишича, шифокорлар беморни қабул қилишдан бош тортишган.






