АсосийЖамият

Тошкентда ҳокимлик ходими пора билан ушланди

Учтепа тумани ҳокимлиги бўлими бош мутахассиси тадбиркордан 3 минг доллар талаб қилган вақтида қўлга олинди.

'Тошкентда ҳокимлик ходими пора билан ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси пора олаётган пайтда ушланди.

Маълум қилинишича, мансабдор шахс туманда бузилиши режалаштирилган савдо дўконлари рўйхатига тадбиркорга тегишли объектни киритмаслик ва буздириб юбормаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. У пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар