Reuters хабарига қўра, ҳозирча тўловлар миқдори ва уларни амалга ошириш механизми аниқ белгиланмаган. Бироқ Оқ уй ва бошқа расмий доираларда ҳар бир киши учун 10 минг доллардан 100 минг долларгача бўлган бир марталик тўловлар муҳокама қилинган. Бу таклиф АҚШ томонидан Гренландияни Даниядан ажратиб олиш сценарийси доирасида кўриб чиқилмоқда.
Копенгаген ва Нуўк расмийлари эса Гренландия сотувга қўйилмаслигини бир неча бор таъкидлаб келмоқда. Шу билан бирга, мустақиллик ва Данияга қарамлик масаласи йиллар давомида муҳокама қилиниб келаётган Гренландия жамияти учун мазкур таклиф таҳқирловчи тусда қабул қилиниши мумкинлиги қайд этилмоқда.
Маълумки, Копенгаген ва қатор Европа давлатлари етакчилари АҚШ президенти Дональд Трамп ва Оқ уй расмийларининг Гренландияга оид баёнотларига салбий муносабат билдирган. Хусусан, Франция, Германия, Италия, Польша, Испания, Буюк Британия ва Дания қўшма баёнот билан чиқиб, Гренландия масаласи фақат Дания ва оролнинг ўзи ўртасида ҳал қилиниши






