“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 10 январига қадар кундузги бўлимларнинг талабалари ва ўқувчиларига республика ичидаги йўналишларга авиачипталар сотиб олинганда иқтисодий класс меъёрий тарифидан (Y) 50% чегирма берилиши ҳақида хабар қилади.
Ушбу чегирма ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.1992 йилги “Ўқувчилар ва талабаларнинг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги 517-сонли фармони асосида берилади.





