1

Игорь Сергеев “Пахтакор” сафида машғулотларда иштирок этмоқда

СПОРТ 21.12.2016, 17:25
Игорь Сергеев “Пахтакор” сафида машғулотларда иштирок этмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси таркибида машғулотларда иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

“Пахтакор” ҳамда миллий терма жамоас аъзоси 1016 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Хитойнинг “Бейжин Гоан” клуби таркибида ижара асосида ўтказган эди. Унинг ижара шартномаси муддати якунига етди ва ҳужумчи Тошкентга қайтиб келди.

Таъкидлаш керакки, “Бейжин Гоан” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошқа бир аъзоси Егор Кримец фаолият юритади.

“Пахтакор” матбуот хизматининг маълум қилишча, жамоа чемпионат баҳслари якунланганидан кейин футболчиларга берилган танаффусдан сўнг, яна машғулотларга киришган ва айни вақтда Ўзбекистонда бўлган Егор Кримец ўз жисмоний ҳолатини сақлаб туриш мақсадида машғулотларда қатнашиб турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1