АсосийДунё

Яқин Шарқ давлатлари АҚШни Эронга зарбадан қайтаришга уринмоқда

АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари Эронга эҳтимолий ҳарбий зарба бутун минтақани қамраб олувчи урушга айланишидан хавотир билдириб, Вашингтонга дипломатик босимни кучайтирмоқда.

'Яқин Шарқ давлатлари АҚШни Эронга зарбадан қайтаришга уринмоқда'ning rasmi

Яқин Шарқ давлатлари АҚШни Эронга зарбадан қайтаришга уринмоқда

АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари Эронга эҳтимолий ҳарбий зарба бутун минтақани қамраб олувчи урушга айланишидан хавотир билдириб, Вашингтонга дипломатик босимни кучайтирмоқда.

“The New York Times” хабар беришича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 14 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатда Эронга режалаштирилаётган ҳарбий зарбани кечиктиришни сўраган. Нашр бу мулоқотни Эрон атрофидаги кескин вазиятда муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳоламоқда.

Манбаларга кўра, шу куни Трамп «қарши томондан жуда муҳим ахборот» олганини ва Эронда намойишчиларга нисбатан қатллар тўхтатилганини маълум қилган. NYT талқинига кўра, айнан шу маълумот АҚШ президентининг ҳарбий сценарийдан вақтинча воз кечишига сабаб бўлган.

Нетаньяху билан бир вақтда АҚШнинг бошқа минтақавий иттифоқчилари — Қатар, Ўмон, Миср ва Саудия Арабистони расмийлари ҳам Вашингтон билан боғланиб, Эронга зарба бутун Яқин Шарқни қамраб оладиган можарога айланиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

“Financial Times” эса сўнгги кунларда Нетаньяхунинг одатдагидан фарқли равишда сукут сақлаётганига эътибор қаратди. Газета манбаларига кўра, Исроил раҳбарияти Трамп даврида Эрон масаласида “ноёб имконият ойнаси” очилганини англаб турибди, аммо минтақадаги давлатлар учун ҳарбий сценарийдан кўра сиёсий барқарорлик устувор ҳисобланмоқда.

Уларнинг фикрича, АҚШнинг бевосита ҳарбий аралашуви Эрон билан чекланиб қолмасдан, бутун минтақада узоқ муддатли беқарорлик хавфини кучайтиради. Шу сабабли, ҳозирча дипломатик каналлар орқали вақт ютиш ва кескинликни пасайтириш энг мақбул йўл сифатида кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 17:36

    АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади

    Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритиш юзасидан музокаралар ўтказишни топширди.

    'Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 08:43

    Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади

    НАТО давлатлари разведка миссияси доирасида Арктикада хавфсизликни ўрганишни режалаштирмоқда.

    'АҚШ Ғазо бўйича режани иккинчи босқичга ўтказди'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 07:39

    АҚШ Ғазо бўйича режани иккинчи босқичга ўтказди

    Вашингтон Ғазодаги урушни тугатишга қаратилган стратегик режанинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди, бироқ биринчи босқичдаги асосий бандлар ҳануз бажарилмаган.

    'Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 06:58

    Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэланинг муваққат етакчиси Делси Родригес билан телефон орқали гаплашиб, икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

    'БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 05:49

    БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади

    Йиғилиш АҚШ ташаббуси билан 15 январь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

    'Эрон АҚШ ҳужуми эҳтимолига жавобан қўшни давлатларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 04:25

    Эрон АҚШ ҳужуми эҳтимолига жавобан қўшни давлатларни огоҳлантирди

    Эрон расмийлари АҚШ томонидан ҳарбий ҳужум амалга оширилса, минтақадаги Америка ҳарбий базалари нишонга олиниши мумкинлигини билдирди.