АсосийЖамият

Фарғонада Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходими 50 минг доллар пора билан ушланди

Мансабдор бу пул эвазига 5 гектар ерни тадбиркорга уй-жой қуриш учун тоифасини ўзгартириб бериши керак эди.

'Фарғонада Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходими 50 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган шахс маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони олишида ўзининг мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтади. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, 2020 йилда бошқа бир фуқарога кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиши учун ажратиб берилган 29 гектар ер майдонидан 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириб, уй-жой қуриш учун олиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилади. 

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган – Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ушбу 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. 

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада 15 нафар кўча безориси ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:32

    Фарғонада 15 нафар кўча безориси ушланди

    Безорилар вояга етмаган йигитдан ҳафтасига 500 доллар беришини талаб қилган.

    'Тошкентда кўп қаватли уйларнинг эшигини очмоқчи бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:50

    Тошкентда кўп қаватли уйларнинг эшигини очмоқчи бўлган эркак қамалди

    Юнусобод туман судининг қарорига кўра, эркак 10 суткага қамалди.

    'Бугун баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:12

    Бугун баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғади

    24 январь кунги об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

    'Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият 23.01.2026 17:25

    Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди

    Рейтингда Ўзбекистоннинг муҳим устунликларидан бири сафарбарлик салоҳияти сифатида кўрсатилган.

    'Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади'ning rasmi

    Жамият 23.01.2026 16:03

    Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади

    Нима учун Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси 62,5 млрд сўм нафақа тайинлади?