АсосийДунё

Ҳиндистонда ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалди

Ҳозирча беш киши касалланган, 100 нафар фуқаро карантинга олинган.

'Ҳиндистонда ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалди'ning rasmi

Ғарбий Бенгалия штатининг Калькутта шаҳри яқинида қарши вакцина ва самарали давоси мавжуд бўлмаган Нипаҳ вируси юқтириш ҳолатлари аниқланди.

“The Economic Times” нашрига кўра, вирус юқтирганлар орасида шифокор, ҳамшира ҳамда тиббиёт муассасаси ходими бор.

Икки нафар ҳамшира Янги йилдан кейин хусусий шифохонада ишлаётган вақтда касаллангани маълум қилинди. Улардан бирининг аҳволи оғир — бемор комага тушган.

Мутахассислар Нипаҳ вируси ҳайвонлар орқали инсонларга юқишини, унга қарши аниқ дори воситаси мавжуд эмаслигини таъкидламоқда.

Беморларнинг соғайиши асосан иммун тизими ҳолатига боғлиқ экани қайд этилди. Ҳиндистон расмийлари эпидемиологик назоратни кучайтирган.

    Бошқа янгиликлар