АсосийЖамият

Сергелида уч қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

'Сергелида уч қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган уч қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилишича, 25 январь куни соат 20:17 да Сергели тумани Белариқ 1-тор кўчасидаги уч қаватли уйнинг том қисми ёнаётгани ҳақида хабар тушган.

Қутқарув экипажи соат 20:27 да воқеа жойига етиб борган, ёнғин 20:39 да қуршаб олиниб, 20:51 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар