АсосийЖамият

2025 йилда Ўзбекистонда энг кекса куёв ва келин неча ёшда экани айтилди

Ўтган йили мамлакатда қайд этилган никоҳлар орасида энг кекса куёв ва келин ёши маълум қилинди.

'2025 йилда Ўзбекистонда энг кекса куёв ва  келин неча ёшда экани айтилди'ning rasmi

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 267 мингдан ортиқ никоҳ давлат рўйхатидан ўтказилган. Йил якунларига кўра, никоҳ қайд этилганлар орасида энг кекса куёв 91 ёшда, энг кекса келин эса 85 ёшда бўлган.

Шунингдек, никоҳдан ўтган эркакларнинг ўртача ёши 25 ёш, аёлларники эса 22 ёшни ташкил этган. 30 ёшгача бўлганлар ўртасида никоҳлар сони энг юқори бўлиб қолаётган бўлса-да, 30 ёшдан кейин оила қурганлар сони ҳам ошгани қайд этилган.

Мутахассислар бу ҳолатни аҳолининг таълим даражаси ва ижтимоий-иқтисодий қарашлари ўзгариб бораётгани билан изоҳламоқда.

    Бошқа янгиликлар