АсосийЖамият

“Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлигида йирик коррупция фош қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, уни атиги 120 миллиард сўмга сотиб юборгани аниқланди.

'“Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлигида йирик коррупция фош қилинди'ning rasmi

Давлат раҳбари ҳозирда "Ўзбекнефтегаз" АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида йирик тафтиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Текширувлар давомида миллиардлаб сўмлик талон-торожликлар аниқланган.

Масалан, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, уни атиги 120 миллиард сўмга сотиб юборган. Шу муносабат билан кеча агентлик директори А. Ортиқов лавозимидан озод этилди.

Президент сўзларига кўра, бу ҳолат хавфсизлик масалаларига масъул шахсларнинг лоқайдлиги ва йиллик коррупция авж олишини кўрсатади. Давлат хавфсизлиги ва иқтисодий назорат органларига мансабдор ходимларнинг жавобгарлиги масаласини чуқур ўрганиш топширилди.

Шунингдек, комплаенс хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати тергов гуруҳларига Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдорларига қўзғатилган жиноят ишини текширишда иқтисодий масалаларга масъул мутахассисларни жалб қилиш топширилди. Президент топшириққа мувофиқ, сотилган давлат мулклари бўйича барча коррупциявий схемаларни аниқлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2025 йилда республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    2025 йилда республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган

    Ёшлар орасида гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида бир қатор вазирлик ва ташкилотларда раҳбарнинг алоҳида ўринбосари тайинланади.

    'Аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади

    Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади.

    'ИИВ собиқ амалдорлари 186 млрд сўмни ўзлаштириб юборган'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:17

    ИИВ собиқ амалдорлари 186 млрд сўмни ўзлаштириб юборган

    Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов қандай жиноятда айбланаётгани очиқланди

    'Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбари ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:15

    Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбари ишдан олинди

    Унинг ўрнига ватанпарвар ёш кадрлар тайинланиши қайд этилди.

    'Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:13

    Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди

    Маълум бўлишича 46,4 мингта корхонадан жами 876 миллиард сўм миқдорида ортиқча солиқ тўловлари ундирилган.

    'Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи  ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:05