АсосийЖамият

ТИВ ўринбосари Россия элчиси билан учрашди

Улар Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

'ТИВ ўринбосари Россия элчиси билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.

Унга кўра, учрашувда Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, миграция жараёнларида фуқароларнинг инсоний қадр-қимматини камситишнинг олдини олишга эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон бош консуллари, Россия дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлими раҳбарлари ва миграция масалалари бўйича масъуллар иштирок этди.

Томонлар амалий ҳамкорликни кучайтириш, икки томонлама учрашувлар ва мунтазам консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш зарурлигини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар