АсосийДунё

АҚШда кучли қор ёғиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди

Айрим ҳолларда қор тозаловчи машиналар-пиёдаларни уриб кетган.

'АҚШда кучли қор ёғиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди'ning rasmi

Қўшма Штатларда сўнгги кунларда кучли қор ёғиши ва совуқ об-ҳаво оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Zamon.zu нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, пиёдалар эҳтиётсиз қор тозаловчи машиналар томонидан урилган, Арканзас ва Техасда эса ўсмирлар чанада учаётганда ҳалок бўлган. Нью-Йорк шаҳрида дам олиш кунлари саккиз кишининг жасади топилган, аммо уларнинг ўлими сабаби ҳозирча номаълум.

Қаттиқ об-ҳаво электр энергияси таъминотида узилишларга сабаб бўлиб, маҳаллий ҳокимият органларининг таъкидлашича, уни тиклаш бир неча кун талаб этиши мумкин.

Синоптиклар АҚШнинг шарқий қирғоғида ҳафта охирида яна кучли қор ёғишини ва мамлакат бўйлаб ҳарорат -12,3 даража С гача тушишини башорат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар