АсосийДунё

Россиялик пропагандачи Марказий Осиё давлатлари “ўз ўрнини билиши” кераклигини айтди

Россиянинг “Россия 1” телеканалида эфирга узатилган дастурда иштирок этган сиёсатшунос Сергей Миҳеев Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари ташқи сиёсатини танқид қилиб, Москва уларни “эркалатиб юборганини” билдирди.

'Россиялик пропагандачи Марказий Осиё давлатлари “ўз ўрнини билиши” кераклигини айтди'ning rasmi

“Вечер с Владимиром Соловёвйм” кўрсатувида сўзга чиққан Миҳеев Россия минтақа давлатларини узоқ йиллар қўллаб-қувватлаб келгани, бироқ бу ҳолат уларнинг “ҳаддан ошишига” олиб келганини таъкидлади. Унинг айтишича, постсовет мамлакатлари бўйича сиёсат қайта кўриб чиқилиши лозим.

У Россия меҳнат миграцияси, молиявий ёрдам ва бошқа йўналишларда кўплаб муаммоларни ҳал қилиб бераётганини, бироқ барибир “қарздор” сифатида кўрилаётганидан норози бўлди. Миҳеев бу ҳолатни Украинадаги воқеалар билан қиёслаб, шунга ўхшаш хатолар такрорланмаслиги кераклигини билдирди.

Кўрсатув бошловчиси Владимир Соловёв ҳам ушбу фикрларни қўллаб-қувватлаб, Москва минтақа давлатларини “эркалатиб юборгани”ни айтди ва уларнинг “ўз ўрнини билиши” зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ Соловёв Марказий Осиёни Россиянинг стратегик ҳудуди сифатида атаб, Москва “миллий хавфсизликни таъминлаш” учун ушбу минтақада ҳам Украинадагига ўхшаш “махсус ҳарбий операция” ўтказиши мумкинлиги ҳақида баёнот берганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:01

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    28 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 16:29

    Ўзбекистонда 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    Фуқаролар томонидан ноқонуний сақланаётган 104 та турли хил қурол, 987 дона ўқ-дори ҳамда 1,5 кг портловчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.

    'Исроил АҚШ билан янги 10 йиллик хавфсизлик келишувини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 14:44

    Исроил АҚШ билан янги 10 йиллик хавфсизлик келишувини муҳокама қилмоқда

    Исроил расмийлари навбатдаги мудофаа келишуви доирасида нақд молиявий ёрдамдан кўра қўшма ҳарбий лойиҳаларга устуворлик бериш ниятида.

    'АҚШда кучли қор ёғиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 13:07

    АҚШда кучли қор ёғиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди

    Айрим ҳолларда қор тозаловчи машиналар-пиёдаларни уриб кетган.

    ''ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 12:43

    'Депутат собиқ хотинини ўласи қилиб калтаклади'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 05:40

    Депутат собиқ хотинини ўласи қилиб калтаклади

    Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.