Премьерада Президент Дональд Трамп ва унинг рафиқаси, шунингдек боксчи Майк Тайсон, Apple раҳбари Тим Кук каби таниқли VIP меҳмонлар қатнашди. Тадбирга галстук-бабочка тақиб келиш мажбурий бўлган. Журналистлар киритилмаган бўлса-да, иштирокчилар ижтимоий тармоқларда видеолар улашган.
Фильм режиссёри Бретт Ратнер меҳмонларга “Мелания вальси” номли мусиқий композицияни тақдим этган. Ҳужжатли фильм воқеалари 2025 йил январида бўлиб ўтадиган Трамп инаугурациясидан олдинги 20 кунни Мелания Трамп нигоҳи орқали ёритади.
Маълумотларга кўра, фильм ишлаб чиқаришига 40 миллион доллар сарфланган. Шунингдек, Жефф Безосга тегишли Amazon компанияси Amazon МГМ Студиосъни тарғиб қилиш учун лойиҳа доирасида яна 35 миллион доллар ажратган.






