АсосийDunyo

АҚШда полициячи қоидабузар йигитга бўйинбоғ боғлашни ўргатди (Видео)

АҚШнинг Висконсия штатидаги Меномен шаҳрида полиция зобити Мартин Фолкзик тезликни оширгани учун тўхтатилган ҳайдовчи йигитга бўйинбоғ боғлашни ўргатди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Тезликни оширгани учун тўхтатилган Тревор Кини деган талаба йигит полициячига тақдимот маросимига кеч қолмаслик учун дўстининг олдига шошаётганлигини, дўсти унинг бўйинбоғини боғлаши кераклигини тушунтирди.

Фолкзик йигитнинг ҳужжатларини текшириш жараёнида бўйинбоғни боғлади. Талаба йигит қонунбузарлиги учун фақатгина огоҳлаштириш билан чекланди.

Тревор Кини ABC News нашрига берган интервьюсида тақдимот маросимида энг юқори – 92 баллни қўлга киритганини ва полиция зобити унга сабоқ бергани ҳақида гапириб берди.

“Мен тақдимотдан қайтгандан кейин полиция зобити билан қайта учрашдим. У менга бўйинбоғ боғлашни ўргатди”, деди талаба йигит таассуротлари билан ўртоқлашиб.

Бошқа янгиликлар