1

Ҳаммаси мандарин ҳақида!

САЛОМАТЛИК 22.12.2016, 15:01
Теглар: Маҳсулот, Саломатлик
Ҳаммаси мандарин ҳақида!
  • Янги йил арафасида барчага севимли мева – мандаринлар дастурхонимиздан жой олади. Хитойда ушбу цитрус мевани тортиқ қилиш урфга кирган бўлиб, айтишларича бундай совға бахт ва тўкинлик олиб келар экан. Мандарин сўзи эса “олтин” деган маънони англатади.
  • Мандаринларни бозор растараларидан харид қилишдан аввал уларнинг номи ва нави билан қизиқинг. Сабаби баъзи турдаги мардаринларни сақлаш муддати 1 ойдан ошса, бошқалариники бундан ҳам кам. “Клементин” дея номланадиган мандарин нави бошқаларига нисбатан энг узоқ вақт бузилмасдан туради. Харид қилганда вазнига эътибор беринг. Сифатли мандаринлар вазни оғир  бўлади. Катта, пўстлоғи  қаттиқ мандаринлар сувли ва ширин бўлади.
  • Мандаринни кучли аллерген мевалар қаторига қўшадиганлар қаттиқ янглишишади. Сабаби тухум, балиқ, икра, ерёнғоқ, креветклар бу борада янаям хавфлироқдир.
  • Мандаринлар 3 ёшгача бўлган гўдакларга тавсия қилинмайди. Худди шундай ҳомиладорлик пайтида ҳам бу мевани истеъмол қилмаган маъқул, айниқса, ҳомиладорликнинг охирги ойларида.
  • Диетологларнинг фикрича, бу мева дунёдаги энг паст калорияли мевалар турига киради. 100 гр. юмшоқ эти 42 ккал.га эга. Бу эса бир дона бодринг истеъмол қилганга тенг.
  • Ортиқча вазндан халос бўлмоқчимисиз? Марҳамат, мандарин истеъмол қилинг. Унинг таркибидаги витаминлар моддалар алмашинувини яхшилаб, ортиқча ёғларни парчалайди, юракни мустаҳкамлайди.
  • Мардаринлар ошқозон фаолиятини яхшиловчи пектинларга ҳам бойдир. Кунига истеъмол қилинган 2-3 дона мандарин иммунитетни мустаҳамлаб, шамоллашнинг олдини олади.
  • Бу цитрус мева таркибида суяк ва тишларни мустаҳкамловчи кальций ҳамда фосфор, асабни тинчлантирувчи магний, юрак ва буйракни мустаҳкамловчи калий мавжуд.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1