АҚШ Президенти Дональд Трамп сўнгги бир неча кун ичида Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказганини ва уларни давом эттириш режалаштирилаётганини билдирди. У бу ҳақда Вашингтонда “Мелания” номли ҳужжатли фильм намойиши вақтида гапирган.
Трампнинг айтишича, айни пайтда АҚШнинг йирик ҳарбий кемалари Эрон томон йўл олган. Шу билан бирга, у бу кучлардан фойдаланишга ҳожат қолмаслигига умид билдирган.
Журналистлар саволига жавоб берар экан, Трамп Эрон олдига икки асосий талаб қўйилганини айтган: мамлакат ядро қуролига эга бўлмаслиги ва норозилик намойишларида иштирок этаётган фуқароларга нисбатан зўравонлик қўлланмаслиги керак.
Шунингдек, аввалроқ ОАВда АҚШ маъмурияти Эронга нисбатан турли босим чоралари, жумладан нишонли зарбалар бериш имкониятларини ҳам муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берилган.






