АсосийЖамият

Афғонистонликлар Ўзбекистонга жиҳод қилишга чақирилди

Толибонпараст мулла Шерали Ҳамад Қобулдаги дафн маросимида Марказий Осиё давлатларига қарши жиҳодга даъват этди.

'Афғонистонликлар Ўзбекистонга жиҳод қилишга чақирилди'ning rasmi

Афғонистон пойтахти Қобулнинг Гулдара ҳудудида бўлиб ўтган дафн маросимида толибонпараст мулла Шерали Ҳамад Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга қарши жиҳод қилишга чақирди. Ушбу чақириқ акс этган видео “Afghanistan International” томонидан эълон қилинди.

Маълум қилинишича, мулла ушбу баёнотни Аюб (лақаби Зокир) исмли шахснинг жаноза маросимида айтган. Марҳум сўнгги кунларда Афғонистон–Покистон чегара ҳудудида “Толибон” ва Покистон хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган.

Шерали Ҳамад нутқида Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Покистондаги сиёсий тузумларни кескин танқид қилиб, уларни ағдариш ва “исломий тузум” ўрнатишга чақирган. Шунингдек, у Покистонга нисбатан ҳам таҳдидли баёнотлар берган.

    Бошқа янгиликлар