Тошкент метрополитени йўлкира тўлаш тизимини янада қулай қилиш мақсадида “Янгиҳаёт”, “Сергели”, “Ўзгариш”, “Чоштепа”, “Миллий боғ”, “Мустақиллик майдони”, “Амир Темур хиёбони”, “Пушкин”, “Дўстлик”, “Авиасозлар”, “Тошкент”, “Ойбек”, “Космонавтов”, “Ўзбекистон”, “Ғафур Ғулом”, “Чорсу”, “Туркистон”, “Шаҳристон” ва “Бодомзор” бекатларида кассаларни босқичма-босқич ёпишни бошлайди.
Йўловчилар учун банк карталари, транспорт карталари, Face ID, PalmPay ва мобил иловалар орқали тўлов каби ўндан ортиқ замонавий усуллар мавжуд. Кейинги босқичларда йўловчилар фикрлари асосида қолган бекатларда ҳам кассалар ёпилиши режалаштирилган.
Касса операторлари эса бепул қайта тайёрлаш курслари орқали бошқа соҳаларда ишга жойлаштирилади.






