АсосийЖамият

Истанбулда ахлат қутисидан бошсиз жасади топилган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Истанбул шаҳрида фожиали тарзда ҳалок бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида Ватанга олиб келинди.

'Истанбулда ахлат қутисидан бошсиз жасади топилган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди'ning rasmi

Марҳума ва болаларнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча харажатлар Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ҳисобидан қопланди.

Маълум қилинишича, Дурдона Ҳакимова Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган “Эскери melzeme” номли ҳарбий кийим-кечак савдо дўконининг муассиси бўлган. У фаол тадбиркор сифатида кўплаб юртдошларга кўмаклашиб келган. Унинг фарзандлари эса дизайнерлик йўналишида таҳсил олган.

Расмийлар ижтимоий тармоқларда марҳуманинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, бирёқлама ва нохолис изоҳлар тарқатилаётгани юзасидан огоҳлантириб, бундай ҳаракатлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Darakchi.uz аввалроқ мазкур фожиа тафсилотлари юзасидан YouTube платформасида материал эълон қилган эди.

    Бошқа янгиликлар