АсосийЖамият

Фарғонада 2,7 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган минглаб кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди.

'Фарғонада 2,7 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди'ning rasmi

Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди. Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган “Жентра” автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган 1994 йилда туғилган фуқарога тегишли Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 2 797 дона “Регапен” дориси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар кучли таъсир қилувчи ва психотроп дориларни шифокор тавсиясисиз қабул қилиш соғлиқ учун хавфли эканини эслатиб, бундай моддаларнинг ноқонуний айланмаси ҳамда рецептсиз сотилиши қонун билан қатъиян тақиқланганини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар