АсосийЖамият

Сохта косметологлар ер тўласида жарроҳлик қилган

Тошкентнинг Чилонзор туманида ноқонуний косметология фаолияти билан шуғулланган эр-хотин суд ҳукми билан жазоланди.

'Сохта косметологлар ер тўласида жарроҳлик қилган'ning rasmi

Чилонзор туманида Арча кўчасидаги кўп қаватли уйлар ер тўласида ўзларини косметолог сифатида таништирган эр-хотин фуқароларнинг юз терисида жарроҳлик амалиётларини ўтказиб келгани аниқланди.

Ноқонуний муолажалар оқибатида бир неча аёллар жабрланиб, тегишли органларга шикоят қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш Чилонзор туман судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, эркак косметолог 3 йил озодликдан маҳрум этилди, унинг рафиқасига эса худди шу моддалар асосида 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар