АсосийЖамият

Тошкентда эҳсон қутиси ўғирлаб кетилди

Қутини ўғирлаган шахс қўлга олинган.

'Тошкентда эҳсон қутиси ўғирлаб кетилди'ning rasmi

Унга кўра, жорий йилнинг 28 январь куни соат тахминан 18.00 да номаълум шахс Янгиҳаёт туманидаги Ташаббус маҳалласи ҳудудидаги дўконларнинг бири олдида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган фуқаро аниқланиб, қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади 

    Бошқа янгиликлар