АсосийЖамият

Туркия Президенти Эрдўған Ар-Риёдга ташриф уюштирди

Бугун, 3 февраль куни Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга ташриф билан борди.

'Туркия Президенти Эрдўған Ар-Риёдга ташриф уюштирди'ning rasmi

Туркия етакчисини Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид халқаро аэропортида Саудия амири шаҳзода Файсал бин Бандар ол Сауд, Саудия Арабистонининг Анқарадаги элчиси Фаҳад бин Асад Абуалнаср ва бошқа юқори мартабали расмийлар кутиб олишди.

Эрдўған ташрифи давомида рафиқаси Эмина Эрдўған, вазирлар ва юқори лавозимли маслаҳатчилар билан “Ал-Ямама” подшоҳ саройига йўл олди.

Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар